1

Қашқадарёда 3 нафар фуқаро 1 миллиард 564 минг сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 13:17
Қашқадарёда 3 нафар фуқаро 1 миллиард 564 минг сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди

Шаҳрисабз, Кўкдала ва Нишонда 3 нафар фуқаро жами 1 миллиард 564 минг сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати хабар берган.  

Унга кўра, жорий йилнинг июль ойида мазкур туманларда ўтказилган рейд тадбирлари давомида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ходимлари томонидан  3 та ҳолатда магистрал қувурга ноқонуний уланиб, жами 1 млрд 564 минг  сўмлик ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланди ҳамда тегишли тартибда расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди.

Ачинарлиси, олис ҳудудларда минглаб юртдошларимиз кундалик эҳтиёжлари учун сув тополмай қийналган ёзнинг чилласида ичимлик сувидан кимдир балиқ кўлини сув билан тўлдиришда, яна кимдир беда, тарвуз экилган даласини суғоришда фойдаланиб келган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1