Рио–2016 Олимпиада ўйинларида дзюдо бўйича -66 кг. вазн тофидасида иштирок этган Ўзбекистон вакили Ришод Собиров бронза медалини қўлга киритди.
Аввалига жанубий кореялик Ан Болга қарши баҳсда мағлубиятга учраган Ришод Собиров бронза медали учун ўтказилган ўтиш баҳсида аввал доминиканлик Вандер Матеони, кейин эса словениялик Адриан Гамбочни таслим этди.
Ришод Собиров учун мазкур бронза медали Олимпиада ўйинларидаги учинчиси бўлиди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -60 кг. вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев бронзага эга бўлганди.





