1

ДАИШ жангарилари 52 нафар ироқликни ёқиб юборди, 4 нафарини отиб ўлдирди

ДУНЁ 08.08.2016, 10:19
Теглар: Террор, ИШИД
ДАИШ жангарилари 52 нафар ироқликни ёқиб юборди, 4 нафарини отиб ўлдирди

Ироқнинг Хавиж шаҳрида ДАИШ жангарилари 52 нафар ёш йигитни ёқиб юборди, 4 нафарини эса отиб ўлдирди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, бу йигитлар жангарилар босиб олган шаҳар аҳолисини қочишга даъват этганликда айбланиб, 6 август куни қатл этилган. Шаҳар 2014 йилнинг июнь ойидан бери ДАИШ жангарилари тасарруфидадир. Илгари ҳам Хавиж шаҳрида бўлган жанглар вақтида 85 нафар тинч аҳоли, шу жумладан аёллар ва болалар ҳам ҳалок бўлганлиги хабар қилинган эди. 

Террорчилар аҳолини ўзлари ишғол қилган шаҳар ҳудудидан чиқиб кетишларига йўл қўймайди, улардан халқаро коалиция, Ирмоқ армияси ва ҳарбий ҳаво кучлари ҳужуми пайтида “тирик қалқон” сифатида фойдаланишади.

Шарҳлар

ИШИД етакчиси ўлдирилди

01.12.2022, 10:27

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи етакчиси жангда ҳалок бўлди. Бу ҳақда сўнгги ўн йиллик ўрталарида Ироқ ва Суриянинг катта қисмини эгаллаб олган жиҳодчи ташкилот вакиллари маълум...
ИШИД қурбони бўлган 27 нафар аёлга бошпана берилди

21.11.2019, 16:09

 Франция президенти Эммануаэль Макрон ИШИДдан азият чеккан Язидлик 100 та оилага Франциядан бошпана беришга ваъда қилганди. Бу ҳақда arabnews.comга таяниб хабар берилмоқда. 20 ноябрь куни шу...
ИШИД ҳам Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг ўлганини тасдиқлади

01.11.2019, 14:37

ИШИД террористик ташкилоти ўз раҳнамоси ва етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг ўлганлиги ҳақида тарқалган хабарларнинг ростлигини тасдиқлади. Буни AFP агентлигига таяниб "Дарё" маълум қилмоқдаАмерика қуролли кучлари...
Франциянинг собиқ президенти ИШИД етакчисининг ўлими тўғрисида: «Зарба ҳалокатли эмас!»

29.10.2019, 12:51

Франция собиқ президенти Франсуа Олланд ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийни йўқ қилинишини ташкилот учун «оғир зарба» деб атади, аммо ташкилот учун «ҳалокатли» эмас, дея хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1