1

АҚШда покемон йиғаётган йигит отиб ўлдирилди

ДУНЁ 08.08.2016, 14:47
Теглар: Фожиа
АҚШда покемон йиғаётган йигит отиб ўлдирилди

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳридаги хиёбонлардан бирида покемон йиғаётган талаба йигит отиб ўлдирилган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

20 ёшли Келвин Райли шаҳар хиёбонларидан бирида,  мобиль телефонларда машҳур бўлган Pokemon Go ни ўйнаётганда, унинг ортидан келган номаълум шахс елкасига ўқ отган. Йигит воқеа жойида ҳалок бўлган. Жиноятчи эса қочиб кетган. Полиция жиноятчининг изидан тушган. Ҳалок бўлган йигитнинг дўстлари улар Pokemon Go ўйнаётганларида ҳеч ким билан жанжаллашмаганликларини, аммо ўйин пайтида шубҳали шахс уларни кузатиб турганлигини, ўйин билан банд бўлганларидан бунга эътибор бермаганликларини маълум қилган.

Ҳозирда полиция қотилликнинг Pokemon Go ўйинига алоқаси бор-йўқлигини суриштирмоқда.

Бу ўйинни дунё бўйича миллионлаб фойдаланувчилар ўз телефонларига юклаб олишганига қарамай, Pokemon Go мусулмон мамлакатларида тақиқланган.

Шарҳлар

Тўйда 63 киши қурбон бўлди

18.08.2019, 17:19

17 август куни Афғонистон пойтахтида бўлиб ўтган тўй фожеали якунлданди, деб хабар қилмоқда РИА Новости маҳаллий телеканалга асосан.Портлаш 17 август куни маҳаллий вақт билан соат...
​Перу пойтахтида сайёҳлар минган автобус ҳалокатга учраб, 9 киши ҳалок бўлди

10.07.2017, 14:57

Перу пойтахтида сайёҳлар минган автобус автоҳалокатга учраб, 9 киши ҳалок бўлди, 25 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди Ria.ru нашри. Сайёҳлар минган икки қаватли...
​Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

10.07.2017, 12:37

Ҳиндистон шимолида жойлашган Бихар штатида яшин уриши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди.Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор. 10 дан ортиқ киши жабрланди.Ҳиндистонда...
​ХИТОЙДА КУЧЛИ ЁҒИНГАРЧИЛИК ТУФАЙЛИ УЙЛАРНИ СУВ ЮВИБ КЕТДИ

10.07.2017, 11:54

Тибетда кучли ёғингарчилик оқибатида беш қаватли уйни сув ювиб кетди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.Ижтимоий тармоқларда Тибетдаги беш қаватли уйни сув тошқини ювиб кетганлиги акс...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1