Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида 49 килограммгача вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов илк жангини ғалаба билан якунлади.
Мексикалик Хоселито Веласкесга қарши кечган баҳсда Ўзбекистон вакили ҳакамларнинг якдил қарори билан 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Энди Дўсматов қозоғистонлик Биржан Жакиповга қарши жанг ўтказади.





