1

Хонанда Наргиз Зокированинг хонадонидаги жанжалга полиция аралашди

ШОУ-БИЗНЕС 09.08.2016, 09:40
Теглар: Хонанда
Хонанда Наргиз Зокированинг хонадонидаги жанжалга полиция аралашди

Наргиз Зокированинг собиқ турмуш ўртоғи Филипп Бальзано АҚШда қамоққа олинди, деб хабар берди “1news.az” нашри.

Наргиз Зокирова турмуш ўртоғидан ажрашмоқчи эканлигини маълум қилгач, унинг оиласида жанжал авж олиб, оқибатда турмуш ўртоғи Филипп Бальзано қамоққа олинди.

Ёз ойларининг бошидаёқ “Голос” шоуси юлдузи Наргиз Зокирова италиялик қўшиқчи Филипп Бальзанодан ажрашаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Наргизнинг бу қарорга келиши осон бўлмади, чунки Филипп билан 20 йилдан бери бирга яшайди, уларнинг Лейла исмли қизи бор. Наргиз Нью-Йорк шаҳрида никоҳдан ўтганлиги сабабли ажрим ҳужжатларини ҳам ўша ерга топширган.

Наргиз Зокированинг айтишича, уларнинг ажришларига иқтисодий келишмовчиликлар сабаб бўлган. Наргиз Зокированинг олдинги оиласида ҳам фарзандлари бор. Ўғли Ауэлнинг маълумот бершича, ўгай отаси Филипп Бальзано онасини ўлдириш билан қўрқитиб, турли таҳдидли, ҳақоратли  СМС хабарларни жўнатган. Шундан кейин йигит уни полицияга берган. Нью-Йорклик ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни дарров қўлга олган. Хонанданинг сўзларига қараганда, Филипп штатнинг  “Order of protection”, яъни ўгай бола билан алоқада бўлиш қонунини бузганлиги учун жазога тортилади. Филипп яқин кунларда озод этилади, суд сентябрь ойида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДАГИ БИРИНЧИ ИШ КУНИ ҚАНДАЙ ЎТГАНИНИ СЎЗЛАБ БЕРДИ

11.08.2017, 13:51

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда маданият вазиринингбиринчи ўринбосари сифатидагибиринчи иш куни қандай ўтгани ҳамда эндиликда ижодини давом эттириши...
​ВИА "МАРОҚАНД"ЧИ АБДУРАШИД УЙЛАНДИ(ФОТО)

08.08.2017, 10:55

7 август куни ўзбек шоу-бизнесининг икки вакили оила қурди. Пойтахтдаги "Осиё гранд" ресторанида Шоҳруҳхоннинг укаси, актёр Муҳаммадали ва Иродахоннинг висол оқшоми бўлиб ўтди. Шу куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1