АсосийJamiyat

Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади

'Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади'ning rasmi

ССП ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти ҳам тубдан ўзгаради. Бу ҳақда Давлат раҳбари тадбиркорлар билан мулоқоти давомида маълум қилди. 

  • туман, шаҳар тадбиркорларини бирлаштириб, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни аниқлаш билан амалда шуғулланади;

 

  •  ҳар бир туман ва шаҳарда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларини ташкил қилади;

 

  •  ҳоким ва бошқа ҳудудий раҳбарларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлади;

 

  •  маҳаллий Кенгаш ва ҳокимлар билан ҳар ой камида икки марта танқидий муҳокамаларни ўтказади.

 

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатасининг ўзига ҳам:

  •  Ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш;

 

  •  тадбиркор манфаатини кўзлаб  Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш ваколатлари берилади.

 

Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади.

    Бошқа янгиликлар