АсосийDunyo

Жим Керрининг россиялик қиёфадоши топилди

Голливуд актёри Жим Керри Reddit ижтимоий тармоғида ўзининг россиялик қиёфадошини кўриб, ҳайратини яшира олмади, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Машҳур юлдузнинг ёшлигига ўхшайдиган эркак, тахминларга кўра Россияда яшайди. Ҳозирча унинг шахси аниқланмаган. Google даги қидирувларга қараганда, сурат Россиядан олинган қизиқарли расмлар жойлаштириладиган English Russia микроблогида жуда машҳур бўлган. 7 август куни Reddit ижтимоий тармоғига Жим Керрига икки томчи сувдай ўхшайдиган эркакнинг сурати жойлаштирилган. Аммо у ким томондан, қаерда суратга олингани ҳақида изоҳ берилмаган.

TMZ таблоиди журналистлари Жим Керрини Лос-Анжелес аэропортида кутиб олиб, унга бир неча саволлар билан мурожаат қилишди. Қиёфадошининг суратини томоша қилган Жим Керри : “Ажойиб йигит, агар меҳмонга таклиф қилса, жон деб борган бўлардим”, деб жавоб берди. 

2016 йилнинг январь ойида ОАВлар Леонардо Ди Каприонинг россиялик қиёфадошини топишган эди. У Подольск шаҳрида яшовчи, ФВВ ходими Роман Бурцев бўлиб чиққанди. Июль ойида Роман Бурцев “Пять озёр” рекламасининг қаҳрамонига айланди, у рекламада Ди Каприонинг русча қиёфасини яратди.

Бошқа янгиликлар