Ҳодиса, бугун 24 август куни соат 16:00 ларда, "8-Автобус саройи" филиали ҳайдовчиси билан содир бўлган.
У автобусни 5А-йўналишда ТҲАЙ кўчаси бўйлаб Боғишамол кўчаси томонга бошқариб бораётиб, олдида йўловчи олиш учун кескин тўхтаган "Матиз"русумли енгил автомобиль билан тўқнашув содир қилган. Шундан сўнг ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Дамас" русумли енгил автомобиль автобуснинг орқа қисмига келиб урилган.
Дастлабки малумотларга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган ва уларга шифохонада тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
"Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳамда "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.






