"Навоий-30"даги таъмирлаш ишлари юзасидан муносабат билдирилди.
Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уй — АОКА биносини таъмирлаш ишлари тегишли рухсатсиз амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Олиб борилаётган ишлар юзасидан Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, агентлик томонидан бинога шикаст етказмасдан унинг асл ҳолати, тарихийлигини сақлаб, ўрнатилган тартибда фасад қисмини косметик таъмирлаш ишлари амалга оширишга рухсат берилган.
"Объектни косметик таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси назорати остида олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.






