АсосийJamiyat

Дам ариқ каналида сув камайиб, бир қанча ҳайвон суяклари канал ёнига чиқиб қолди

'Дам ариқ каналида сув камайиб, бир қанча ҳайвон суяклари канал ёнига чиқиб қолди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент вилоятининг Тошкент тумани "Кўксарой" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Дам ариқ каналида сув камайиб, бир қанча ҳайвон суяклари канал ёнига чиқиб қолганлиги ва ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича йўлланган видеомурожаатдаги  ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан тезкорлик билан жойига чиқиб ўрганилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганишлар натижасида ҳақиқатан ҳам ушбу каналда вақтинча сув камайтирилгани сабабли канал ёқасида ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари  тўпланиб қолгани аниқланди.

"Ҳолат тегишли тартибда баратараф этилиб, ҳудуддаги аҳоли, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди" дейилади хабарда.

Бундан ташқари, мазкур канал атрофида экологик назорат янада кучайтирилиб, тегишли ташкилотлар билан биргаликда каналда тозалаш ишларини олиб боришга келишиб олинди.
 

    Бошқа янгиликлар