АсосийJamiyat

Андижонда фуқароларни Кореяга ишга жўнатувчи сохта тадбиркорлар ушланди

'Андижонда фуқароларни Кореяга ишга жўнатувчи сохта тадбиркорлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаcи томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳрида фуқарони хорижга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган сохта тадбиркорлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент хабар берди.

Фуқаролар Т.А. ва Ж.М. олдиндан ўзаро тил бириктиришиб, фуқаро А.га гўёки ўзларини Тошкент шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг вилоят филиали ходимлари сифатида таништириб, уни Корея давлатидаги кемасозлик заводига ишга киритиб қўйишни 11 000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар