АсосийJamiyat

Е-ижара хизмати қандай ишлайди?

'Е-ижара хизмати қандай ишлайди?'ning rasmi

Кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати – Е-ижара ijara.soliq.uz сайтида ишламоқда.  Давлат Солиқ қўмитаси ушбу хизматдан фойдаланиш ҳақида батафсил ахборот берди.

Хизматдан юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар фойдаланиши мумкин.  

Тизимга ЭРИ (электрон рақамли имзо) калити ёрдамида кирилади.  

Ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ойнаси учта асосий бўлимдан иборат:

  • Ижарага берувчи тўғрисида маълумот;
  • Ижарага олувчи тўғрисида маълумот;
  • Ижарага берилаётган кўчмас мулк тўғрисида маълумот.

 

ЭРИдан фойдаланган ҳолда тизимга киргандан сўнг “Ижарага берувчи тўғрисида маълумот” бўлимида кўчмас мулк эгаси – юридик ёки жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда шакллантирилади.  

Ижарага олувчи:  

  • юридик шахс бўлса, СТИР киритилади;
  • жисмоний шахс бўлса, ЖШШИР киритилади.

Ижарага олувчи ҳақидаги бошқа маълумотлар автоматик шаклланади.  

Ижарага берувчи/олувчи телефон рақамини ва фаолият ёки яшаш манзилини бошқа ҳудудда бўлса, қўлда киритиш мумкин.  

Ижарага олинган кўчмас мулк бўлимида рўйхатдан ўтган обектнинг кадастр рақамини очиладиган рўйхатдан танлаш лозим.

️Тизим Кадастр агентлиги маълумотлар базаси билан интеграциялашган. Шунинг учун мулк жойлашган ҳудуд, туман, манзил ва умумий майдони кўрсатилган қаторлар автоматик  шаклланади.  

Ижара ҳолати (тўлиқ, қисман) ва мулкдан фойдаланиш мақсади кўрсатилиши мажбурий.  

Агар ижара қисман бўлса, ижарага олинган майдон кўрсатилиши шарт.

Тасдиқлаш учун юборилган маълумотлар қуйидагича акс этади:  

•  ИЖАРАГА БЕРУВЧИда – “Ижаралар рўйхати” ойнаси  “Чиқувчи шартномалар”   “Тасдиқланиши кутилаётган”;  

•  ИЖАРАГА ОЛУВЧИда - “Ижаралар рўйхати” ойнаси  “Кирувчи шартномалар”   “Тасдиқланиши кутилаётган”.

Агар ИЖАРАГА ОЛУВЧИ ушбу маълумотни тасдиқласа, кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида махсус ҚР-кодли Гувоҳнома шаклланади.  

Ижара санасининг бошланиши рўйхатга қўйиш санасидан бошлаб 10 кун аввалги санадан ошиб кетмаслиги лозим. 

    Бошқа янгиликлар