АсосийDunyo

Германия Украинага ўта замонавий қуроллар беради

'Германия Украинага ўта замонавий қуроллар беради'ning rasmi

Германия яқин ҳафталар ичида Украинага “ўта замонавий” қуролларни етказиб беради. Бу ҳақда Zamon.uz сайти Германия канцлери Олаф Шольцга таяниб маълум қилди.

Навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, Германия Украина артиллериясини ҳамда ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича алоҳида мажбурият олгани таъкидланган.

Шольц Киевга бундан буён ҳам ёрдам беришни давом эттиришга ваъда берган.

Бундан олдин Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок ҳам Берлин Украинани барча мавжуд ҳарбий ва молиявий воситалар билан қўллаб-қувватлашини айтганди.

    Бошқа янгиликлар