АсосийJamiyat

“Yeni Türkiye” журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони чоп этилди

'“Yeni Türkiye” журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони чоп этилди'ning rasmi

Ўзбекистон устақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида Туркиянинг нуфузли илмий-маърифий нашрларидан бири — “Yeni Türkiye” (“Янги Туркия”) журналида мамлакатга бағишланган махсус сон нашр этилди. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бу ҳақда хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ўзбек ва турк тилларида икки жилдда нашр қилинган журнал махсус сонида Ўзбекистон тарихи, янги даври, “Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс” ғояси, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг асосий мақсадлари, Конституциявий ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги ўрни ҳамда геосиёсий ва стратегик аҳамияти ҳақидаги мақолалар жамланган.

"Ўзбек ҳамда турк давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилари ва олимларининг қаламига мансуб юзга яқин мақолалар ўрин олган “Янги Туркия” журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус с ҳақида тадқиқот олиб бораётган турк тадқиқотчилари ва талабалар учун муҳим манба бўлиши шубҳасиз",-дейилади уюшма хабарида.

    Бошқа янгиликлар