Бу бўйича Конгрессга сўров юборилади, дея ёзмоқда Замон.уз сайти.
Оқ уй Конгрессдан Тайванга қурол сотишни сўрамоқчи. Унинг умумий қиймати 1.1 миллиард долларни ташкил этади.
Ҳарбий пакет 60 дона кемага қарши ракета ва "ҳаво-ҳаво" туридаги 100 та ракетани ўз ичига олади.
Politico газетаси бу режа бошланғич нуқтада эканини маълум қилган. Қайд этилишича, кемага қарши AGM-84L Harpoon Block II ракеталари 355 миллион долларга, AIM-9X Block II Sidewinder "ҳаво-ҳаво" типидаги ракета 85,6 миллион долларга, разведка радарлари 655.4 миллион долларга тушади. Sidewinder ракеталари Тайвань ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 самолётларига ўргатилади.






