АсосийJamiyat

Тошкентда 54 бош тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди (видео)

'Тошкентда 54 бош тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди (видео)'ning rasmi

Тошкент аэропортида божхоначилар томонидан тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 30 август куни “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан “Тошкент” халқаро аэропортида “Қохира-Тошкент” йўналишида учиб келган ва божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.С.нинг багажлари кўздан кечирилганда, божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган 56 бош тирик тимсоҳ болалари борлиги аниқланди.

 Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар