1

Японияда ёзги таътиллар бошланиши билан 43 километрли тирбандлик юзага келди

ДУНЁ 11.08.2016, 16:34
Японияда ёзги таътиллар бошланиши билан 43 километрли тирбандлик юзага келди

Японияда ёзги таътилларнинг илк кунида бир неча ўнлаб километрга чўзилган тирбандлик юзага келди, деб хабар беради “РИА Новости”.

Бу йил дам олиш кунлари одатдагидан эртароқ бошланди. Бугун, 11 августдан бошлаб мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинди. Бугун бутун мамлакат аҳолиси “Тоғлар куни”ни нишонлайди. Шунинг учун ҳам аксарият японияликлар дам олишни бугундан бошлаб юборди. 

Тотиги префектурасида тирбандлик 43 километрни ташкил этди. Канагава префектурасида эса тирбандлик 33 километрга етди. Мамлакатнинг жанубий-ғарбий томонига ҳаракатланувчи тезюрар поездлар 180 фоизгача тўлди. Бу эса поездлардаги йўловчиларнинг аксарият қисми манзилга етиб боргунига қадар тик туриб бориши керак дегани. 

Авиакомпанияларнинг маълумот беришича, пайшанба кунги рейсларга чипталар аллақачон сотиб юборилган.

Кўпчилик японияликлар бу кунда ўзининг она шаҳрига бориб, аждодлари қабрини зиёрат қилади. Айримлар эса бу дам олиш кунларида Япония бўйлаб ёки хорижий мамлакатларга сафар уюштиради. 

Август ойининг ўртаси эса мамлакатдаги меҳмонхоналар яхши даромад кўрадиган мавсум ҳисобланади.

Японияликлар уйларига қайтадиган сешанба-чоршанба кунлари тирбандликлар янада чўзилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1