Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида одамларга байрамона кайфият бағишлаш мақсадида, бугун 1 сентябрь куни "Янги Ўзбекистон боғи"да соат 21:00 да тантанали мушакбозлик тадбири ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
“Тошшаҳартрансхизмат”Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур тадбирга ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонлари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг "5-Автобус саройи" филиалига бириктирилган "Янги Ўзбекистон боғи"га ҳаракатланувчи 106-, 151- ва 190-сонли автобус ёналишларидан фойдаланишлари мумкин.
"Ушбу автобуслар соат 23:00 га қадар фуқароларимизга хизмат кўрсатади" дейилади хабарда.






