2022-2023 ўқув йили Ўзбекистондаги 10 130 та мактабларда “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланади.
Халқ таълими вазирлиги берган хабарга кўра, дарслар“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилиб, мактаб директори, унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилади.
“Мустақиллик дарслари”да ўқувчиларга халқнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, президентимиз ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилади.
"Шунингдек, умумтаълим мактабларига ташриф буюрган сектор раҳбарлари ҳам “Мустақиллик дарслари”да иштирок этиб, ўқувчиларга мамлакатимизда мустақиллик йилларида хусусан сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар мазмун-моҳияти, таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ва бошқа бир қатор кўрсатгичлар ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтади",-дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, мазкур дарсларни ўқитиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан намунавий сценарий ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Қуйидаги ҳаволалар орқали сценарий ва тавсияларни юклаб олишингиз мумкин: