1

Гарри Поттер ҳақидаги янги китоб машҳурликда “Ромео ва Жульетта”ни ортда қолдирди

ДУНЁ 12.08.2016, 10:32
Гарри Поттер ҳақидаги янги китоб машҳурликда “Ромео ва Жульетта”ни ортда қолдирди

Жоан Роулингнинг “Гарри Поттер ва ланъатланган бола” номли янги китоби Буюк Британияда энг харидоргир китоб бўлди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри.

Бу роман машҳурлиги билан Уильям Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” пьесасини ортда қолдирди.

Нашрнинг маълумот беришича, сеҳргар ҳақидаги саккизинчи китоб 847,9 минг нусхада сотилган. “Гарри Поттер ва ланъатланган бола” асари 8,76 миллион фунт стерлинг фойда келтирган. Бу борада Шекспир трагедияси иккинчи ўринни эгаллади. У 1998 йилда Penguin Classics нашриёти томонидан чоп этилиб, 127,7 нусхада сотилган эди.

Хогвартслик сеҳргар ҳақидаги “Гарри Поттер ва ланъатланган бола” номли саккизинчи китоб 31 июль куни дунё юзини кўрди. Асарда “Гарри Поттер ва Ажал туҳфаси” китобининг мантиқий давоми бўлиб, 19 йил кейинги воқеалар акс эттирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1