Бугун, 2 сентябрь куни Сардобадаги "Сардоба Универсал Кластер" пахта тўқимачилик кластери пахта майдонларида "Пахта-2022" йиғим-терим мавсумига барвақтроқ старт берилди.
Маълум қилинишича, унда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев замонавий терим машинасини бошқариб, пахта теримини бошлаб берди.
Кластер раҳбарига кўра, кейинги пайтларда пахта ҳосилини йиғиштириб олишда механизациялашни жорий этиш анчайин жадаллашган ва бу меҳнат унумдорлигини оширмоқда.
"Шундан келиб чиқиб, бу йил кластер ер майдонларида етиштирилган пахта ҳосили тўлалигича терим машиналари ёрдамида йиғиб олиш мақсад қилинган. Тафсилотлар ҳақида батафсил кейинги хабарларда тўхталамиз",-дейилади ҳокимлик хабарида.






