Қашқадарё вилояти Қарши туманида ҳайдовчи "Damas" автомобилида 19 йўловчи билан ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Қарши тумани ҳудудида ЙПХ ходими "Damas" автомашинасини тўхтатган. Ушбу вазиятда ҳайдовчи 19 нафар йўловчи билан кетаётгани аниқланган ва белгиланган тартибда чора кўрилган.
"Барча ҳайдовчилардан одам ташиш қоидаларига амал қилишларини, йўловчилар ўз саломатликлари учун ҳайдовчининг қоидабузарлигига кўз юммасликларини сўраб қоламиз", — дейилади хабарда.






