Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров лавозимидан кетишига ишора қилди.
"Дўстлар, бугун Россиядаги субъектлар раҳбарлари орасида энг узоқ вақтдан буён ишлаб келаётганимни билдим. Ўзим ҳам кўп қолиб кетганимни сезгандим. Узоқ муддатли таътилга муносибман деб ўйлайман. Мени тушунасиз ва қўллаб-қувватлайсиз деган умиддаман", деб ёзди Қодиров ўз постида.
" Мана 15 йилки , мен республикани бошқараман. Биз кавказликларда ва чеченларда мақол бор. "Меҳмон ўз иззатини билиб кетгани яхши", деган . Шундан келиб чиқиб мениям кетиш вақтим етди" , деди Қодиров.
"Рамзан Қодировнинг Чеченистон раҳбари лавозимидан кетиши чечен халқи ва бутун Россия учун катта йўқотиш бўлади, аҳоли бунга қарши бўлади", деди Россия федерациясининг ФСБ халқаро қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаров РИА Новостига.
“Қодиров энг кўзга кўринган замонавий лидерлардан бири”, — деди сенатор. Қодиров раҳбарлиги даврида республика Россиянинг энг барқарор минтақаларидан бирига айланганини таъкидлади.
“Чеченистон Республикаси махсус ҳарбий операция (Украинада) пайтида содир бўлган воқеаларда ўзини айниқса ижобий кўрсатди”, — деди сиёсатчи.
“Қодиров қўшнилари орасида катта ҳурматга эга... Менимча, у кетишга ҳали ёш”, — деди депутат.
Унинг фикрича, "инсон ўз фикрини айтиши мумкин, аммо халқ унинг кетишига қатъиян қарши бўлади".
"Унинг темир ҳокимияти бор, ҳамма уни ҳурмат қилади. Агар у кетса, чечен халқи ва бутун Россия учун катта йўқотиш бўларди", - дея хулоса қилди Жабаров.






