1

Туркиялик дипломат Бангладешдан Россияга қочиб келди

ДУНЁ 12.08.2016, 12:21
Теглар: Туркия июль
Туркиялик дипломат Бангладешдан Россияга қочиб келди

Туркиядаги давлат тўнтаришида иштирок этишда айбланган Даккадаги Туркия элчихонасининг ходими Россияга қочиб келди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, ҳозирча дипломатнинг исм-шарифи ошкор этилмаган. У Туркия ҳукумати томонидан чақириб олинган уч элчихона ходимининг бири бўлган. Ахмед Гурбузнинг ишончли вакили бўлган яна икки элчихона ходими эса АҚШга қочиб кетган.

Бангладеш Ташқи ишлар вазирлиги элчихонанинг ҳар уч ходимига тегишли дипломатик паспортлар бекор қилингани ҳақида Анқарага ахборот берган.

11 август куни давлат тўнтаришида гумон қилинган Грециядаги икки ҳарбий атташе оиласи билан теплоходда Италияга қочганлиги маълум қилинган эди. Боснияда ўз хизмат вазифасини бажараётган яна бир турк ҳарбий атташеси ҳам қўлга тушишдан қўрқиб, қочиб кетган.

Шарҳлар

Туркияда яна бир портлаш юз берди

26.08.2016, 11:45

Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Ширноқ вилоятидаги Жизра шаҳридаги назорат постида портлаш содир бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. Нашрнинг хабар беришича, 9 киши ҳалок бўлган 70...
Туркияда “хоинлар қабристони” очилди

30.07.2016, 11:02

Туркия муниципал ҳукумати давлат тўнтаришини амалга оширишга интилган хоинларни дафн этиш учун алоҳида ер ажратди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. Туркиядаги ҳарбий тўнтариш воқеалари хроникаси ...
“Ислом давлати” Туркия ва Сурия чегарасида теракт амалга оширди. 50 киши ҳалок бўлди

27.07.2016, 15:59

Суриянинг Туркия билан чегарадош Ал-Камишли шаҳрида автомобиль портлатилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, яна 100 дан ортиқ одам яраланди.  Теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати” гуруҳи...
Туркияда эълон қилинган 3 ойлик фавқулодда ҳолат меҳмонларга таъсир кўрсатмайди

25.07.2016, 12:39

Бу ҳақда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги расмий ахборот берди. 21 июль куни Туркия конституциясининг тегишли моддасига мувофиқ ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1