1

Рамзан Қодиров Наргиз Зокировани уйига меҳмонга таклиф қилди

ШОУ-БИЗНЕС 12.08.2016, 14:39
Рамзан Қодиров Наргиз Зокировани уйига меҳмонга таклиф қилди

Хонанда Наргиз Зокирова ўзининг Facebook саҳифасида Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг уйига меҳмонга борганда у билан бирга тушган суратларини жойлаштирди, деб хабар берди “Рodrobno.uz” нашри.

Ўзининг очиқ-сочиқ кийиниши билан машҳур бўлган Наргиз Зокирова бу сафар эгнига узун кўйлак кийиб, бошига рўмол ўраган. Рамзан Қодиров уни нима сабабдан меҳмонга чақирганига хонанда изоҳ бермаган.

“Мени меҳмонга чақирганингиздан жуда миннатдорман. Сизнинг халқингиз маданияти, анъаналари билан яқиндан танишдим. Ўзимни худди ватанимда юргандай ҳис қилдим”, деб ёзган Наргиз Зокирова.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1