1

Андижонда фуқароларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахс қамоққа олинди

ЖИНОЯТ 07.09.2022, 09:36
Андижонда фуқароларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахс қамоққа олинди

Бундан бироз аввал ижтимоий тармоқларда “Андижонда яна бир тадбиркорни бўйнига 800 млн. сўм илинмоқда” номли мурожаат тарқалди ва масъуллар ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб боришди. 

Андижон вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, фуқаро А.Ш. ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги ҳолати бўйича 19.03.2022 йилда Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. 

Тергов давомида фуқаро А.Ш. иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган ва  жиноят иши айблов хулосаси билан 21.05.2022 йилда жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судига юборилган.

Суднинг 15.08.2022 йилдаги ҳукмига кўра, фуқаро А.Ш. га нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1