АсосийJamiyat

Эндиликда транспорт воситалари ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш бекор қилинди

'Эндиликда транспорт воситалари ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш бекор қилинди'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси томонидан "E-ijara" электрон хизматида транспорт воситаси ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш имконияти яратилди.

Электрон хизматдан фойдаланиш учун “ijara.soliq.uz” интернет манзилига ижарага берувчи жисмоний ёки юридик шахслар электрон рақамли имзоси (ЭРИ) орқали кирилади.

Шартномани ҳисобга қўйиш учун электрон хизматнинг “Транспорт воситалари ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш” ойнасига ўтилади. Ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш билан боғлиқ барча маълумотлар автоматик шаклланади: 
- транспорт воситасини ижарага берувчи ва ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотлар – ЖШШИР, ФИО, манзил;
- ижарага берилаётган транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар – русуми, давлат рақами ва ҳ.к. 

Мулкдор ижарага берилаётган транспорт воситасини танлаб, ижаранинг бошланиш ва тугаш саналари, бир ойлик ижара тўлови миқдорини киритади ҳамда шаклланган маълумотларни тасдиқлаш учун "жўнатиш" тугмаси орқали ижарага олувчига юборади. 

Ижарага берувчи жўнатган маълумотлар ижарага олувчи томонидан текширилиб, тасдиқлаш тугмаси босилгандан сўнг ижара шарномаси солиқ органида автоматик равишда ҳисобга олинади ва ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома шаклланади. 

Эслатиб ўтамиз! 01.09.2022 йилдан: 
- фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди; 
- транспорт воситаси ижара шартномалари солиқ органларида электрон тарзда ҳисобга олинади.

    Бошқа янгиликлар