АсосийJamiyat

Президент Озарбайжон миллий мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди

'Президент Озарбайжон миллий мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги миллий парламентлар аёл раҳбарлари саммитида иштирок этаётган Озарбайжон Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ ҳар томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб, амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

Бундан аввал  давлатимиз раҳбари Туркманистон миллий кенгаши мажлиси раиси Гулшат Маммедовани қабул қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити ўз ишини бошлади.  

    Бошқа янгиликлар