1

Шаҳзода Чарльз Британия тахтини эгаллади (видео)

ДУНЁ 09.09.2022, 00:03
Шаҳзода Чарльз Британия тахтини эгаллади (видео)

8 сентябрь, пайшанба куни онаси қиролича Елизавета  II вафот этиши билан шаҳзода Чарлз ниҳоят қиролга айланди ва у мазкур фурсатни 70 йилдан ортиқ кутган, дея ёзади Reuters.

"Бу Британия тарихидаги меросхўр томонидан энг узоқ давом этган кутиш", – дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, у ўйчан ва барча жамоалар ва ҳаёт қатламларидан бўлган британиялик ҳамкасблари ҳақида қайғуради. Унинг 50 йил олдин ташкил этилган хайрия жамғармаси деярли бир миллиондан ортиқ ишсиз ва кам таъминланган ёшларга ёрдам берган.

Қайд этилишича, Британиянинг янги монархи Чарльз Карл III номини олди.

Сал аввал қиролича Елизавета II'нинг ўлими ҳақидаги хабар Букингҳэм саройи дарвозасига олиб чиқилди.

Шунингдек, Англиянинг "Арсенал" футбол клуби қироличанинг ўлими ҳақидаги хабарни Европа лигаси ўйинида эшитди. Жамоанинг Швейцариянинг "Сюрих" жамоасига қарши ўйинининг иккинчи бўлими бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Айни дамда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментдаги саҳифаларида ҳам айни мавзу актуал бўлиб, Чарльз Карл III'нинг йиллар илгари Ўзбекистонда тушга суратлари тарқалмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1