АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари кўрсаткичларини ўлчаб бориш метеостанцияси яратилди

'Ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари кўрсаткичларини ўлчаб бориш метеостанцияси яратилди'ning rasmi

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш радиацияси, шамол тезлиги ва йўналиши, ҳаво ҳарорати ва намлиги ҳамда ёғингарчилик миқдорини ўлчаб бориш метеостанциясининг саноат намунаси яратилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Метеостанция бошқарув дастури ишлаб чиқилди ва Интелектуал мулк агентлигидан электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) дастури учун патент гувоҳномаси олинди.

Метеостанция датчикларидан олинган маълумотлар дистансион тарзда асосий компьютерга узатилади ва таҳлил қилиб борилади.

 

    Бошқа янгиликлар