АсосийJamiyat

Фарғонадаги боғчада болалар овқатдан заҳарланди

'Фарғонадаги боғчада болалар овқатдан заҳарланди'ning rasmi

Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, кеча Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига тумандаги 39-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 8 нафар вояга етмаганлар алиментар диарея (номутаносиб овқатланиш оқибатида овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши) бирламчи ташҳиси билан ётқизилган. 

Таъкидланишича, беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.

Шунингдек, бугун ҳам 33 нафар қайд қилинган муассаса тарбияланувчиларнинг ота-оналари фарзандларини саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган.  

Уларда касаллик аломатлари аниқланмаган, 20 нафари кузатув остида шифохонада қолдирилиб, 13 нафари шифохонадан чиқарилган.

"Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, экпертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланган",—дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар