АсосийJamiyat

"Алиментар диарея" Фарғонадаги яна икки боғчада болалар овқатдан заҳарланди

'"Алиментар диарея" Фарғонадаги яна икки боғчада болалар овқатдан заҳарланди'ning rasmi

Сал аввал Фарғона вилоятидаги 39-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 8 нафар вояга етмаган болалар овқатдан заҳарлангани хабар берган эдик. Уларда алиментар диарея (номутаносиб овқатланиш оқибатида овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши) аниқланганди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳридаги 16 ва 24-сон боғчада бир неча нафар болалар овқатдан заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 14 сентябр куни кеч соат 20:30 лардан бошлаб 15 сентябрь куни давомида Марғилон шахар Юқумли касалликлар шифохонасига 16 ва 24-сон мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган жами 12 нафар 3-5 ёшдаги болаларнинг ота-оналари шикоятига кӯра, шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, дастлабки “алиментар диарея” бирламчи ташхиси билан ётқизилган. 

"Ҳозирги кунда шифохонада бемор болалар қолмаган уларнинг барчаси қониқарли ҳолатда уйларига жавоб берилиб юборилган", — дейилади хабарда.

Унга кўра, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Марғилон шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлик маркази томонидан бактериологик таҳлил учун намуналар олинган.

Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолатни назоратга олганлигини  ҳамда ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилишини маълум қилди.  

    Бошқа янгиликлар