АсосийJamiyat

"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2-мавсуми якунланди

'"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2-мавсуми якунланди'ning rasmi

"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми якунланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Азиз фуқаролар!

Мамнуният билан Ташаббусли бюджет жараёни 2022 йил 2-мавсуми якунланганлигини маълум қиламиз. Овоз бериш босқичи якунларига кўра, мамлакатимиз бўйлаб жами 1418 та лойиҳалар ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.

Шу муносабат билан мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, келгусида ҳам ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этилишида фаол иштирок этишингизни, ташаббус кўрсатишингизни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Қуйидаги ҳавола орқали рўйхат билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар