Рио–2016 Олимпиадасининг бокс дастуридан ўрин олган +91 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги чорак финал баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Мазкур вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов британиялик Жозеф Жога қарши рингга кўтарилди. Афсуски, ҳамюртимиз 3:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Таъкидлаш жоиз, айни дамда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи медаллар учун курашни давом эттирмоқда.





