1

Сан-Диего аҳолиси шаҳар осмонида учаётган оловли шарларни томоша қилди

ДУНЁ 17.08.2016, 10:44
Сан-Диего аҳолиси шаҳар осмонида учаётган оловли шарларни томоша қилди

15 август куни АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Диего шаҳри аҳолиси осмонда пайдо бўлган ғалати оловли шарларни томоша қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Бу воқеа шаҳар аэропорти ва вокзали жойлашган ҳудудда маҳаллий вақт билан 21:35 дан 21:37 гача давом этган. Ҳодиса гувоҳларидан бири оловли шарларни “қуйи қисми ёнаётган ғалати самолётларга” ўхшатган.

Бошқа бир воқеа гувоҳи эса оловли шарлар Ғарб томонга ҳаракатлангани ҳақида маълумот берган. Унинг сўзларига қараганда, аввалига кичкина оловли доғ пайдо бўлиб, секин-аста катталашган ва йўқ бўлган. Бу ҳолат бир неча маротаба такрорланган.

НАСАнинг берган маълумотларига қараганда Сан-Диего аҳолиси Персеид метеорлар оқимининг гувоҳи бўлган. Бу воқеа ҳар йили ёзда Ер Свифт-Таттл кометасининг дум қисмидан ўтаётганда рўй беради. Уни дунёнинг исталган нуқтасидан кузатиш мумкин. 

Юлдузлар учиши 20 июлдан 20 августга қадар давом этади. Баъзи бир йиллари метеорлар учишини соатига 200 маротаба кузатиш мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1