АсосийDunyo

Туркияда полиция маҳкамасидаги портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди

Туркиянинг шарқида юз берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 40 киши яраланди, деб хабар берди “Lenta.ru”  нашри.

Портлаш Ван шаҳрида рўй берди. Номаълум шахслар полиция маҳкамаси ёнида турган автомобилни масофадан туриб портлатди. Оқибатда 3 фуқаро ҳалок бўлди, 2 нафар полициячи ва 38 нафар тинч аҳоли яраланди.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари жиноятчиларни ушлаш бўйича тезкор-қидирув ишларини олиб бормоқда. Тергов ишлари бошланди.

Терактни Курдистон ишчи партияси жангарилари содир этганлиги тахмин қилинмоқда. Туркиянинг жануби-шарқи курд исёнчилари ва ҳукумат қуролли кучларининг доимий тўқнашув майдони вазифасини ўтаб келади. 2015 йилнинг июль ойида ҳукумат ва Курдистон ишчи партияси ўртасидаги ярашув бекор қилинган.

Бошқа янгиликлар