АсосийJamiyat

Солиқ тизимида 10 га яқин ходим ишдан олинди, 10 нафарининг махсус унвони пасайтирилди, яна 10дан ортиғи эса...

'Солиқ тизимида 10 га яқин ходим ишдан олинди, 10 нафарининг махсус унвони пасайтирилди, яна 10дан ортиғи эса...'ning rasmi

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида ҚҚС манфий фарқ суммаларини қоплаб бериш бўйича тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқилишига бағишланган хизмат йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. 

Танқидий муҳокама натижалари билан мурожаатларни белгиланган тартиб ва муддатда кўриб чиқмасдан сансоларликка  йўл қўйган, хизмат вазифаларини бажаришда масъулиятсизлик қилган 9 та ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.  

Шунингдек, 10 та ходимнинг махсус унвони пасайтирилди ва 13 та ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди.  

Ушбу масалада ҳар ҳафта якуни билан ҳар бир ҳудудий давлат солиқ бошқармаларининг “корхонабай” ҳисоботларини эшитиш тизими жорий этилди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар