Маълум қилинишича, бугун Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси мажлисида мазкур масала атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 70-сессиясида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан Амир Темур, Фарғона йўли, Шота Руставели, Янги Сергели, Бобур ва Бунёдкор кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини 60 км.гача чеклаш масаласи киритилган эди.
Баъзи кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳолдисаларининг олдини олиш ва камайтириш, шунингдек, ҳаракат иштирокчилари учун етарли даражада қулай шароитлар яратиш мақсадида траспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км.гача чеклаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашди. Булар жумласига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.
Доимий комиссияда мазкур масалани халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш маъқуллангани айтилади.






