АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик 14 нафар инглиз тили ўқитувчилари Буюк Британияда малака оширмоқда

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари инглиз тили ўқитувчилари ўртасида "Энг яхши инглиз тили ўқитувчиси" танлови "Истеъдод" жамғармасида ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган 14 нафар инглиз тили ўқитувчилари танловининг ғолиблари бўлиб, жорий йилнинг 9 - 23 август кунлари Буюк Британиянинг Норвич тил ўқитиш институтида қисқа муддатли малака ошириш курсида қатнашиб, ўз билим ва малакаларини янада такомиллаштиришмоқда.

Айни пайтда инглиз тили ўқитувчиларимиз учун Норвич тил ўқитиш институтида "Material Design", "Trainer Development" ва "Language awareness" каби мавзу йўналишларида институтнинг профессорлари ва малакали тренерлари томонидан машғулотлар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар