1

Мавзу чекланишларини тан олмайдиган Моҳира Нағиқизининг шеърий дунёсига бир назар...

ДУНЁ 03.10.2022, 12:31
Мавзу чекланишларини тан олмайдиган Моҳира Нағиқизининг шеърий дунёсига бир назар...

Қадимий тарих, бой анъаналарга эга бўлган Озарбайжон шеърияти ривожида катта хизматлар кўрсатган аёл шоираларимиз ҳақида сўз юритганда, кўз олдимизга ажойиб шеърият парилари (Маҳсатий хоним, Хуршудбону Натаван, Ҳейран хоним, Нигор Рафибейли, Мадина Гулгун, Ҳокума Биллурий, Хонимана Алибейли ва бошқалар) келади. 

Агар биз Турк шеъриятининг миллий ва инсоний қадриятларини эгаллашдаги ноёб хизматлари билан ажралиб турган Лайло хоним, Шароф хоним, Одила Султон, Нигор хоним, Фатма Алия, Холия Нусрат ва бошқалар каби машҳур шоираларни  ушбу туркумга қўшсак, умумтуркий контекстида "гўзаллик ташувчилар ва гўзаллик яратувчилари"нинг (академик Бакир Набиев)  тимсолида Озарбайжон-турк шеърияти босиб ўтган йўлнинг ранг-баранг тасвири, унинг ютуқлари, жаҳон шеърий санъатига қўшган ҳиссаси ҳақидаги тушунчамизни янада кенгайтиради. Яхшиямки “чашмалардан дарёга айланган (М.Шаҳриёр) Озарбайжон шеъриятининг ҳозирги босқичида шеърият фаришталаримизнинг (умуман шеърият) анъаналаридан фойдаланиб, унга ижодий ёндашиб, унинг поетик яхлитлигини ўзига хос тарзда таъминлайдиганлар орасида замонавий лирик ва фалсафий шеъриятнинг таниқли шахсларидан бири Моҳира Нағиқизининг имзосини кўришимиз мумкин. 

Моҳира Нағиқизининг турк шеъриятининг анъанавий манбасидан фойдаланиши, турк руҳини ўз ижодида олиб юриши ва бу руҳни шоир ва ватандош позициясида акс эттириши табиийдир. Чунки у туғилиб ўсган қадимги турк ўлкасининг, шу Ватаннинг ўзига хос хусусиятлари Моҳира Нағиқизининг руҳиятига хос миллий-маънавий туйғулар, унда яратилган миллий-психологик ва миллий-эстетик фазилатлар уни шоир-ватандош сифатида доимо ўтмишга юз тутмоққа,юрагига кириб келган бу ҳис-туйғулар таъсири остида ўтмишдан то шу кунгача,бу кундан келажакка бўйланмоққа завқ беради. Шунинг учун ҳам унинг шеърларида Ватанимиз, тарихимиз, табиатимиз, маданиятимиз, миллий борлиғимизга шоир-ватандош сифатида ёндашув санъати миллий-иштиёқ омилларини кўпайтиради, мавзу,ғоя ва шакл жиҳатидан асарларидаги миллий компонентлар бўрттирилади.

Минг йиллардир вақт номли имтиҳонда

Тўхтагансан синовингга салом бўлсин

Юксак миллат, қон анқиган жаҳонда

Оёқдасан ҳар онинга салом бўлсин.

 

Аллоҳ юрти Мавлонога қучоқ очган,

Юнус Имра, ўчоғига нурин сочган,

Гўйтуркларнинг замонидан чечак очган,

Илм, санъат гулзорига салом бўлсин.

Моҳира Нағиқизининг ижоди мавзу чекланишларини тан олмайдиган санъатдир. Ғоявий мазмуннинг хилма-хил шакл ва тусларига бой бу санъатда буюклик билан гўзалликнинг бирлиги, меҳр билан муҳаббат, ватанпарварлик билан қаҳрамонликнинг ҳамжихатлиги, тараннуми ва параллеллиги бир вақтнинг ўзида диққатни жалб этиб, инсонни абадий идеаллар чизгиларида тутиб, сирли дунё оғушига отиб, фикрлашга мажбур қилади:

Мажбур қилма бу саволнинг даркига,

Ҳар жавобнинг  ичида сир кўринар.

Ҳаёт оти олиб кетар таркига, 

Ғолиб бўлган ундан бир-бир кўринар.

Бир жиҳатни таъкидлашни истардим: шеъриятда, насрдан фарқли ўлароқ,шеърда шоирнинг  мисра орқасига яшириниши бироз қийин. Яъни, шеърда ўқувчи шоирнинг самимий ёки самимий эмаслигини осонгина ҳис қилади. Шунинг учун ҳам самимият ҳар доим шеъриятнинг муҳим ва аҳамиятли таркибий қисмларидан бири бўлиб келган. Чунки самимий ишлатилган сўз ҳам шоирга, ҳам билдирилган фикрга бўлган қизиқиш ва эътиборни янада оширади. 

Бизга маълумки, санъатларнинг аксариятида уни яратган муаллифларнинг ички дунёси ифодаси муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Санъат оламида ҳақиқий санъаткорлар ўз тақдирларини ёзадилар десак, эҳтимол адашмаймиз. Маҳира Нағизқизи шеърларида сиз унинг тақдири билан боғлиқ бўлган ва унинг таржимаи ҳолига айланган кўплаб мисолларни топишингиз мумкин. "Қалбингга эккан дарахтим", "Сенсан", "Ол байроғим"," Ҳаёт йўли", "Муҳаббат", "Олча гули"," Бу мен", "Она тилим", "Онамга", "Олия", "Кўнгилга" ва бошқа бу каби ўнлаб шеърларда Ватан, юрт, халқ, тарихимиз, миллий қадриятларимиз,она халқимиз билан юзма-юз турган, бутун борлиғи билан уларга боғланган, энг муҳими эса самимий туйғуларини ўртага қўйган ижодкорни Ватандош,Инсон,Она ва Шоир образида кўришимиз мумкин. Айни пайтда ўқувчи Моҳира Нағиқизининг шоирлик истеъдоди, шунингдек, унинг санъати моҳиятини ўзгартиришга йўл очган Оналик, Ватандошлик ва инсонийлик истеъдодлари билан юзма-юз келади, шу билан бирга параллел равишда ушбу фазилатларни кузатади. Бинобарин, шоир томонидан тақдим этилган ҳар қандай иборалар ва (ҳатто бир қарашда содда кўринадиганлар ҳам) ғоявий ва бадиий юки билан фарқ қилади, моҳиятини эстетик жиҳатидан тўла етказилишини таъминлайди: 

Савдо саройида тош бўлиб кетайлик,

Севги достонида бош бўлиб кетайлик,

Умид карвонига қўшилайлик, кетайлик,

Бир юракдан икки жон чиқиб йўлларга,

Кетайлик олисларга,хўп олисларга.

Ва ёки,

Оҳ, Онажон, биламан бу  коинотда,

Қийматли нима бор, ўйин-ўйинчоқ.

Ҳар нарсанинг баҳоси бордир ҳаётда,

Сенинг баҳойингни топмадим, бироқ.

Менимча, Моҳира Нағиқизининг шеърияти ҳаёт ҳақиқатлари билан бевосита боғлиқ бўлса-да, баъзи пайтларда у сирли ва сеҳрли оламларнинг руҳнинг пичирлаши шаклидаги таъсирини четлаб ўтолмайди. "Исо деб бил мени, чормихга торт", "Дунёнинг", "Биз бормадик", "Йўлларинг", "Денгизга ўҳшайди  одам" ва бошқа шеърларида шоира фикрлари  инсон тасаввурининг чегара билмайдиган кучланишида бизни безовта қилаётган ва лекин айни пайтда қизиқтирган муаммолар билан юзма-юз тутади. Бинобарин, ушбу турдаги мисолларда муаллиф ўқувчини "кичик дунё" нинг "катта муаммолари" билан юзма-юз тутишга муваффақ бўлади, асл иборалар ва ифодалар ёрдамида у кўпроқ глобал муаммоларга эътибор қаратиши мумкин. Шоирнинг ўзига хос фалсафий муносабатларини тафаккур филтридан ўтказган ўқувчи ҳам ўйланади ҳамда дунё сирларидан огоҳ бўла бошлайди. 

Дунё бир оғир юк эди,

Мажбурлама бош ер эди.

Ким айтади Ер курраси,

Тушган қайтиб турмас ахир... 

Ёки,

Келмоқ ва кетмоқликдир дунёнинг бори,

Энг буюк марҳамати ягона номинг.

Юзи Нуҳ Набийдан келган инсоннинг

Насибаси бир ўлчам безлигин билдим.

Ҳаётий воқеаларга фаол аралашиш шоир ижодига хос масалалардан биридир. Моҳира Нағиқизининг бир ватандош-шоир сифатида мансуб бўлган миллатнинг тақдири билан боғлиқ муаммолари фонида сийнаси олдида пайдо бўлиши ва қаламининг ханжарга айланиши, унинг ижодидаги миллий хурофот омилларининг аниқ кўрсаткичи сифатида эътибордан четда қолмайди. Миллий хурофот ва ватанпарварлик руҳида ёзилган шеърларида ўтмишдан ҳозирги кунга, ҳозирги кундан келажакка ўгирилган мурожаат ва  чақириқларда Моҳира Нағиқизнинг юраги ва нозик елкасида кўтарган юкининг вазни, жанговор аскар сифатида жангга шошилиш истаги тасвирланганини, унинг оғриқли яраларини, душманга нафрат ва бошқаларни кўриш ва ҳис қилиш қийин эмас. Чунки унинг қаламидан тўкилган бундай мисралар унинг кўзи билан кўрадиган, қалби билан ҳис қиладиган, хаёлида қурадиган ҳақиқий шеърий мисоллар сифатида қимматлидир.

Оғриқли яра билан ётиб бўларми,

Дард чора излайди оху-зоридан.

Юрак чидармиди, яшади бироқ

Ушалган-ушалмаган орзулар билан.

 

Бу ерда Алханлида фарёд саси бор,

Бир она чақирар ҳаққа дунёни.

Олмаса бадалини арман қонхўрдан, 

Бўғар ҳаммамизни Заҳронинг қони.

Менимча, Моҳира Нағиқизининг Ватан, Ватаннинг яхлитлиги, Ватаннинг буюклигига бағишланган шеърларида Ватанга бўлган муҳаббат қай даражада бўлса, душманга нафрат ҳам сўзда ифодаланган маъно билан бир хил даражада. Шунинг учун ҳам шоиранинг ватанпарварлик туйғулари ифодаланган ва душманга нафрат куйланган шеърларида унинг "сўнгги жангга тайёрлан" чақириғи (шунингдек ушбу мавзуда) билан шеърлари кўпроқ эътиборни тортади. Бу йўналишдаги шеърлар шоиранинг миллий туйғуси ва миллий истагини ифодалашга хос:

Озарбайжон аскари  Шушага отланмоқда,

Ушбу юриш учун сен, сўнгги жангга тайёр бўл!

Интизордир Лочин ҳам,Зангилон ва Калбажар, 

Пир учрашув номига сўнгги жангга тайёр бўл!

 

Сен Ватаннинг кучисан, Ватаннинг аскар ўғли,

Ватан додга чорламас, ох-вой қилмас ҳар ўғлон,

Қизлар гул-чечак билан,безар музаффарини,

Ушбу келиш хурмати сўнгги жангга тайёрлан!

Моҳира Нағизқизи шеърларида кузатилган ватандошлик жавобгарлиги ва масъулияти масалалари унинг шеъриятида бир поетик хислат сифатида шоир индивидуаллигини поетик акс эттирган энг характерли жихатлардан биридир. Унинг юксак маънавиятли, қадршунос инсон эканлиги, ўзи бошидан кечираётган кундалик ҳаёт воқеаларига бетакрор доно муносабати, одиллик (соддалик) да катта моҳият излаши ва бошқа фазилатлари унинг шеъриятида шоир шахсиятининг эстетикаси ҳақида гапиришга имкон беради. "Олисларда", "Сенсан", "Ўсиб кетади", "Унинг тош эртаги", "Ватан", "Юрагимга экилган дарахт", "Омонат ишқ", "Туғилган кунинг", "Қолмайди", "Ҳайдар Бобонинг достони", "Отамга", "Чегара дарвозаси"," Шабнома", "Сайин Йилмаз Чакалўғлига", "Залимхон", "Онажон", "Алия", " Гулбаёз момо" ва бошқа шеърларида ҳеч қандай дабдабасиз ва шов-шувсиз индивидуализация ёки умумлаштириш орқали ўзининг шеърий таасуротларини қаламга олган ва шеърият учун муҳим бўлган психологик нозикликларни ифода эта олган:

Мусо Ёқуб, кўкармаган нима бор, 

Туз бўлса ҳам, кўзнинг ёши кўкарар,

Кўкармаган қора тошнинг соғинчи,

Қисмат бўлса қора тош ҳам кўкарар.

Мавзуларнинг кенглиги билан ажралиб турадиган Моҳира Нағиқизининг шеъриятида туркий руҳга унинг қаҳрамонлик тарихига, маънавий юксалишига хурмат, ҳозирги ва келажакка катта ишонч, ушбу ижоднинг бадиий қиймати билан бирга унинг миллий ва эстетик моҳиятини сезиларли даражада оширади. Шоир "ҳақ-адолат қасри", "илм - санъат гулзори" деб ҳисоблаган турк диёри, "адолати зулматга нур бўлган", "Ер юзининг адолат жарчиси ҳисобланган” туркийлар ҳақида сўз юритар экан, ўзининг лирик туйғуларини омма онгига тақдим этади,ўз ўтмишининг ғурури ила яшамоғидан завқ олади.Моҳира Нағиқизи бир неча минг йил олдин Олтойлардан “йўлга чиққан туркнинг Матенинг,Атилланинг,Алп Эр Тўнқанинг қудрати билан ошган шуҳратига, Гўйтурклар томонидан яратилган илм-фан ва санъат феноменига, туркнинг олқирмизи байроғига,шаҳид мозорларига бўлган хурмат ва саломларини назокатли турк аёлининг улуғвор ўзига хослигига саждаси сифатида тақдим этади:

Ҳақиқат - адолат қалъасидир яратганнинг,

Ўтмишингга эҳтиромдир яшатганинг.

Қиличингда, қаламингла юксалганинг,

Олқирмизи байроғинга салом бўлсин.  

 

Олтойлардан кезар ҳикмат талабида ,

Онти удир Аллоҳ турар тиргагида.

Туркнинг ўғли, тепар бўлсин оёғида,

Қайга борсанг, гузарингга салом бўлсин.

Бизнинг турк дунёмизда ажойиб шоир, таржимон ва тадқиқотчи сифатида танилган дўстим Канан бей ҳурматли олима-шоирамиз Моҳира Нағиқизининг Туркияда нашр этилган китобига кириш сўзини ёзиш ҳақида таклиф берганида, китоб босиш талаблари доирасида иложи борича қисқа бўлишини сўради. Шунинг учун ҳам қисқа мақолада шаклан рангбаранг,мазмун ва ғояларга бой бўлган Моҳира Нағиқизи шеъриятининг ўзига хос хусусиятларини кенг таҳлил объэктига айлантира олмаган бўлсам-да, таҳлил жараёнида ушбу санъатга хос қатор жиҳатларни ёритишга ҳаракат қилдим. Шуни таъкидлаш керакки, замонавий Озарбайжон шеъриятида алоҳида ўрин тутган, самарали, аммо айни пайтда бой ижодий меросга эга бўлган Моҳира Нағиқизи шеърияти шеърий яхлитлик, чуқур лиризм, лирик ва эпик ғояларга бойлиги билан ажралиб турадиган жиддий шеърий санъат сифатида қимматлидир. Шубҳасиз, Моҳира Нағиқизининг шоирлик истеъдодининг асосида генлар, қон ва она сути орқали ўтадиган шеърий руҳнинг мавжудлиги унинг шеъриятимиз тараққиёти йўлидаги сўз билан, шунингдек шеърият соҳасидаги ютуқлар билан абадий йўлини таъминлайди. Буюк Шаҳриёримиз айтганидек: "Шоир бўлолмайсан,агар онанг шоир туғмаган бўлса."

ЭЛМАН ГУЛИЕВ,

Озарбайжон Давлат Педагогика Университети профессори,  

“Турк тадқиқот” бўлими бошлиғи

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1