АсосийЖамият

Ўзбекистондан Москвага учган қатор рейслар захира аэропортларига йўналтирилди

Бунга Москва шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлган.

'Ўзбекистондан Москвага учган қатор рейслар захира аэропортларига йўналтирилди'ning rasmi

Uzbekistan Airways Ўзбекистондан Москвага учган 6 та рейс захира аэропортларига йўналтирилганини эълон қилди.

Авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича:

  • HY9619 — Наманган—Москва (Внуково): Уфа шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY9671 — Тошкент—Нижний Новгород: Уфа шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY613 — Тошкент—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY9627 — Фарғона—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY601 — Тошкент—Москва (Домодедово): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY605 — Самарқанд—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида.

Ушбу рейслар Москва шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан захира аэропортларига йўналтирилган.

Centrum Airʼнинг Тошкент—Москва йўналиши бўйича МФХ403 рейси аввал Уфа, кейин эса Санкт Петербургга қўнишга мажбур бўлган. Авиакомпания бошқа рейслар ҳам кечикиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Бошқа янгиликлар