АҚШ ҳарбийлари бугун, 5 май куни ҳусийлар назоратидаги Сана шаҳрида жойлашган нишонларга бир қатор зарбалар берди. Бу ҳақда “Al Arabiya”телеканали хабар берди.
Унинг манбаларига кўра, АҚШ Сана жанубидаги Ас-Савад ҳудудида ҳусийлар томонидан қурол сақлаш учун фойдаланилган омборларга камида учта ҳаво ҳужуми уюштирган.
Аввалроқ ҳусийлар назоратидаги “Al Masirah” телеканали АҚШ Сана ва Ал-Худейда провинциясидаги Рас-Исо портига қатор зарбалар бергани ҳақида хабар берган эди.