АсосийДунё

Исроилда норозилик намойишлари авж олди

Кнессет қаршисида йиғилганлар ҳукуматдан ҲАМАС ҳаракати билан гаровдагиларни озод қилиш бўйича битим тузишни талаб қилган.

'Исроилда норозилик намойишлари авж олди'ning rasmi

Исроилда норозилик намойишларининг янги тўлқини кузатилмоқда. Жумладан, мамлакат парламенти (Кнессет) қаршисида йиғилганлар ҳукуматдан ҲАМАС ҳаракати билан гаровдагиларни озод қилиш бўйича битим тузишни талаб қилган.

“(Ғазодаги) урушни давом эттиришга бирор сабаб қолмади. Биз сўнгги бир ярим йил мобайнида урушдик, аммо ютуққа эриша олмадик. Энди ҳам бирор натижага эриша олмаймиз. Улар (Исроил ҳукумати вакиллари назарда тутилмоқда – таҳр.) Ғазо секторини эгаллаш ва у ерда янги манзилгоҳлар қуришни кўзламоқда. Улар ерда қолишади, аскарлар ўлдириш билан шуғулланади, гаровдагилар эса қора қопларда қайтади”, – деган Мири Вольф исмли намойишчи Euronews’га берган интервьюсида.

Исроил ҳукумати куни кеча Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш ва Фаластин ерида номаълум муддатда қолиш режасини тасдиқлади. Намойишчилар бош вазир Бинямин Нетаняҳу маъмуриятининг ушбу режасига қарши чиқмоқда.

Тель-Авив бу режани АҚШ президенти Доналд Трампнинг келгуси ҳафта Яқин Шарққа сафаридан кейин амалга татбиқ этмоқчи.

Агар Исроил армияси Ғазо секторида хунрезликни янада кучайтирса, халқаро ҳамжамиятнинг эътирози яна ошади. Ҳарбий амалиёт мобайнида ғазоликларни мажбуран жанубга кўчириш режалаштирилган.

Айни пайтда Исроил армияси Ғазо секторининг 50 фоизини назорат қилмоқда. Ҳарбий амалиётнинг кенгайиши билан бўлгадаги гуманитар ҳалокат янада кучайиши тайин.

Ҳозирда Ғазо секторидаги 2,3 млн аҳоли ҳаётига бомбалардан ташқари очлик, ташналик ва юқумли хасталиклар хавф солмоқда.

Нетаняҳу маъмурияти ҳудудга озиқ-овқат, сув ва бошқа бирламчи зарурий маҳсулотлар киришига тўсқинлик қилмоқда.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиётни кенгайтириши ўлим ва вайронагарчиликларни янада кучайтиришидан огоҳлантирган.

“Бош котиб ҳозирги қалтис вазиятда хунрезликни зудлик билан тўхтатиш лозим деб билади, тинч аҳоли орасида янги қурбонлар ва вайронагарчиликларни ёқламайди”, – дейди А.Гутерришнинг воизи Фархан Ҳақ.

Ғазо Фаластин давлатининг ажралмас таркибий қисми эканини эслатган БМТ етакчиси Тель-Авивнинг ҳудудни тўлиқ босиб олиш режасини хавотирли деб баҳолаган.

Маълумот ўрнида, Исроил 2023 йил 7 октябрь куни ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан Ғазо секторига бостириб кирганидан буён 52400 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил Эрон разведкаси раҳбари ўлдирилганини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:53

    Исроил Эрон разведкаси раҳбари ўлдирилганини эълон қилди

    Хатиб 2021 йилдан Эрон Разведка вазири эди ва янги Олий раҳнамосига энг яқин шахслардан бири ҳисобланар эди.

    'АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 трлн доллардан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:41

    АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 трлн доллардан ошди

    Қўшма Штатларда давлат қарзи рекорд даражага етди.

    'Эрон Али Ларижоний ўлими учун қасос олиш билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:46

    Эрон Али Ларижоний ўлими учун қасос олиш билан таҳдид қилди

    Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган юқори лавозимли амалдор ортидан Эрон кескин баёнот берди.

    'АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови кескин арзонлаштирилди'ning rasmi

    Дунё 17.03.2026 14:37

    АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови кескин арзонлаштирилди

    АҚШда фуқароликдан чиқиш учун ундириладиган тўлов 2 350 доллардан 450 долларга туширилди.

    'Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил зарбалари вақтида омон қолган'ning rasmi

    Дунё 17.03.2026 13:02

    Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил зарбалари вақтида омон қолган

    Маълум қилинишича, у ҳужумдан бироз олдин уйидан чиқиб кетган.

    'Бағдодда АҚШ элчихонаси дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    Дунё 17.03.2026 07:58

    Бағдодда АҚШ элчихонаси дрон ҳужумига учради

    Ироқ Мудофаа кучлари кеча кечаси Бағдоддаги АҚШ элчихонасига йўналтирилган дрон ҳужумини қайтарди.