1

Наманганда ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди (видео)

ЖАМИЯТ 06.10.2022, 18:12
Наманганда ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди (видео)

Бироз аввал ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-мактабда "ўқувчилар ўқитувчини калтаклашди" мазмунида тарқалган видео эълон қилинган эди.

Косонсой туман халқ таълими бўлимига қарашли 29-сонли мактабда 2022 йил 19 сентябрь куни содир бўлган нохуш воқеани ўрганиш юзасидан маълумот берди

Маълум қилинишича,  ижтимоий тармоқларда тарқалган Косонсой туманидаги 29-сонли мактабда содир этилган нохуш холат 19 сентябрь куни физика дарсида содир этилган.
Физика фани ўқитувчиси дарс ўтаётганда ўқувчи ўқитувчининг дарс ўтишига халақит берган. Шунда ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига сухбатлашиш учун топширган.

Бир мунча вақт ўтгандан сўнг ўқувчи синф хонасига қайтиб кирган ва видеода акс этгани каби ўқитувчига ташланган. Синфдаги бошқа ўқувчилар уларни ажратишга ҳаракат қилган. 

Ҳолат юзасидан туман ИИБ бўлими ва туман халқ таълими бўлими ходимлари мактабда ўрганиш олиб борган ва тегишли тартибда ўқувчининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди. 
   
"Халқ таълими бўлими ва мактаб раҳбарларига ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳурмат ва белгиланган тартиб қоидалар асосида дўстона муносабат ўрнатилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1