1

Наманганда ўқитувчи ўқувчи томонидан калтакланди (видео)

ЖАМИЯТ 06.10.2022, 14:37
Наманганда ўқитувчи ўқувчи томонидан калтакланди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-мактабда "ўқувчилар ўқитувчини калтаклашди" мазмунида видео тарқалмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг Наманган вилояти Халқ таълими бошқармасидан олинган дастлабки маълумотига кўра, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб ўқитувчи ўқувчини синфдан чиқариб юборган. Ўқувчи эса синфга қайтиб кириб, ўқитувчига қўл кўтарган, қолган ўқувчилар эса ўқитувчи ва ўқувчини ажратганлигини видеодан ҳам кўриш мумкин.  

Айни вақтда мазкур ҳолат Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича аниқ маълумотлар тақдим этилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1