Саноқли кунлардан сўнг янги — 2016-2017-ўқув йили ҳам бошланади. Айни пайтда эса барча ота-оналар фарзандларига мактаб формасидан тортиб ўқув қуролларигача бўлган харидни амалга ошириш пайида бўлсалар ажабмас. Шундан келиб чиқиб, биз ҳам мазкур саҳифамиз орқали мавзуга доир фуқаролар мурожаатларига ҳам ойдинлик киритамиз. Шунингдек, ташкил этилган мактаб бозорларидаги ўқув қуроллари нархлари, сифати ҳақида маълумот берамиз.
ЎЗИМИЗНИКИ, АРЗОН ВА ТЕРМИНАЛ АСОСИДА
Ф.АҲМЕДОВ, Халқ таълими вазирлиги бош бошқарма бошлиғи:
— Жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача Республика бўйлаб ташкил этилган мактаб бозори — бу ижтимоий лойиҳа бўлиб, унинг ўзига хос уч жиҳати:
- Барча маҳсулотлар ўзимизда ишлаб чиқарилган;
- Нархлар арзонлаштирилган;
- Тўлов терминаллари билан тўлиқ таъминланганлигидадир.
МАХСУС ЯРМАРКАЛАРДА НИМАЛАР СОТИЛМОҚДА
- Мактаб бозорларида 26 турдаги зарурий ўқув куроллари ва жиҳозлари сотуви йўлга қўйилди.
Булар:
ўқувчи дафтари,
умумий дафтар,
кундалик дафтари,
расм дафтари, ручка,
портфель (ранец),
чизгич, циркуль,
акварель буёқлари,
рангли қаламлар,
фломастер,
ватман қоғози,
ўчиргич,
елим (клей),
рангли коғоз,
қалам йўнғич,
қаламдон (пенал),
нота дафтари,
идора дафтари,
тушь,
оддий ва рангли бур,
бархат коғоз,
қиз болалар ва ўғил болалар учун пойабзаллар,
болалар спорт кийимлари.
Мазкур маҳсулотларнинг аксарият қисми юртимизда ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирда 6 млн. нафарга яқин ўқувчилар учун эҳтиёжлар захираси шакллантирилмоқда.
КИМ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ?
- Мактаб ярмаркаларида савдоси ташкил этилаётган маҳсулотларнинг Ўзбекистан Республикасидаги амалдаги стандартлар талабларига жавоб беришини ҳамда уларнинг сифатини маҳаллий ҳокимликлар хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда назорат қилади.
СИФАТ ВА СТАНДАРТЛАРИ ҚАНАҚА?
Жамшид Миркомилов, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бошқарма бошлиғи:
- Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июндаги “Таълим муассасалари учун хавфсиз полиграфия маҳсулотлари ҳақидаги Умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан, ўқувчи-ёшларга мўлжалланган матбаа маҳсулотларининг сифати, экологик талаб ва меъёрларга жавоб бериши, миллий маънавиятимизга мос тушиши лозим.
Мазкур қарор асосида дафтар, умумий дафтар, кундалик, расм дафтари каби мактаб матбаа маҳсулотларининг гигиеник талаблари ва аниқ стандартлари белгилаб берилган.
Хусусан, мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган дафтар 12 вароқдан иборат ва ичидаги асосий чизиқлари сиёҳранг, яшил, ҳаворанг, кулранг, ёнчизиғи эса қизил рангда бўлиши керак. Шунингдек, ёзув дафтарлари учун газета ва глянц қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
ҚАНДАЙ РАСМЛИ МУҚОВАЛАР МУМКИН?
Ўтган ўқув йилида фарзандим учун олган кундалик ва умумий дафтарларнинг устидаги расми сабаб ўқитувчиси фойдаланишга рухсат бермади. Айтинг-чи, мактаб ўқувчилари дафтарлари муқоваси қандай кўринишда бўлиши керак?
Б.Холтўраева, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани
- Мактаб матбаа маҳсулотлари жилдининг биринчи бетига ижтимоий-сиёсий, техника, математика ва табиий фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган буюк тарихий шахслар, мутафаккирлар, олим ва файласуфлар портрети, уларнинг ҳаёти, ижоди ва ихтиролари ҳақида асосли қисқача маълумот ҳамда уларнинг афоризмларини жойлаштириш лозим. Орқа муқовада эса, қўллаш мақсадига кўра, алифбо, тарихий саналар, грамматик қоидалар, Пифагор жадвали, муаммоли топшириқлар, турли ўлчов бирликлари ва масалалар берилиши мумкин.
Муқовага бошқа турдаги суратлар ва маълумотлар жойлаштиришга рухсат этилмайди
КИЧИК СУРИШТИРУВ: БОЗОРДА НАРХ-НАВО ҚАНДАЙ?
Юқоридаги изоҳларда мактаб ярмаркаларидаги маҳсулотлар бошқа савдо мажмуаларидаги ўқув-қуролларига нисбатан бирмунча арзон, дея эътироф этилди. Шу мақсадда биз ҳам республикамиз бўйлаб ташкил этилган мактаб бозорлари ва тармоқ савдо мажмуалари мисолида ўқув қуролларининг сифати, давлат стандартларига жавоб бериши ва албатта, нархи билан қизиқдик. Хўш, қаерда, нима, қанчадан?
|
|
Номлари |
Абу Сахий |
Чорсу |
“Илм ёғдуси” (“Солнечний”)
|
Тармоқ савдо мажмуаларида |
|
|
1 |
Дафтар -12 варақ |
200 сўм |
250-300 сўм |
280 сўм |
280 сўм |
|
|
2 |
Умумий дафтар 48 варақ |
1500 сўм |
1700 сўм |
1500 сўм |
13990 сўм (қадоғида10 донадан) |
|
|
3 |
Умумий дафтар 96 варақ |
2000 сўм |
2000-2500 сўм |
2300 сўм |
6190 сўм |
|
|
4 |
Расм дафтари |
3500 (дан кўпи бор сифати ва варақларига қараб) сўм |
4500-5000 сўм |
2000-6000 сўм |
|
|
|
5 |
Қалам (Пачкасида 12 та) |
11500 сўм |
15000-17000 сўм |
250-850(дона) сўм |
5590 сўмдан- 27590 сўмгача |
|
|
6 |
Ручка(дона) |
250 сўм |
500 дан кўпи бор |
200-2500 сўм |
|
|
|
7 |
Краска 8,10,12 рангли(Gamma) |
4500-20000 |
8000-18000 |
4500-6500 |
|
|
|
8 |
Циркул |
3500-30000 сўм |
7500-28000 сўм |
3500-8000 сўм |
|
|
|
9 |
Рангли қоғоз (Сифатига қараб) |
350-5000 сўм |
4500-5500 сўм |
4000-5000 сўм |
2990 сўм(12 хил рангида) |
|
|
10 |
Рангли қалам |
2500-10000 сўм |
3500-12000 сўм |
2800-10000 сўм |
5590 сўмдан- 27590 сўмгача |
|
|
11 |
Штрих |
3000-5000 сўм |
3500-5500 сўм |
3500-5000 сўм |
|
|
|
12 |
Клей |
3500-6500 сўм |
2500-10000 сўм |
1800-2500 сўм |
(22г) - 2290 сўм, (88г) 3390 сўм |
|
|
13 |
Линейка |
500 сўм |
1000 сўм |
400-2500 сўм |
|
|
|
14 |
Рюгзак-папка |
35000-70000 сўм |
30000-200000 сўм |
22000-100000 сўм |
|
|
|
15 |
Сарафан |
25000,45000 68000 дан |
75000 сўм дан |
|
|
|
|
16 |
Юбка-нимча
|
25000 сўм (юбкани ўзи) 55000 сўм (юбка-нимча) |
28000 сўм юбкани ўзи |
|
|
|
|
17 |
Кофта |
30000-60000 сўм |
38000-75000 сўм |
|
|
|
|
18 |
Шим -кўйлак |
35000-45000 сўм шим, 22000 сўм оқ кўйлак |
45000 сўмдан юқори |
|
|
|
|
19 |
Дафтар устига обложка(50 дона) |
20000 сўм |
25000 сўм |
100 сўм (донаси) |
|
|
|
20 |
Қаламдон (Пенал) тури ва ҳажмига қараб |
4000-18000 сўм |
6000-32000 сўм |
4000-20000 сўм |
|
|
Кузатишларимиз шуни тасдиқладики, ташкил этилган ярмаркалардаги ўқув қуроллари давлат стандартларига жавоб бериш билан бирга болаларнинг эстетик қарашларига ижобий таъсир этадиган муқова ва кўринишга эгалиги билан эътиборга молик. Шунингдек, биз мавжуд нархларни келтириб ўтдик холос, сифатга муносиб қийматда сотиб олиш эса сизнинг ихтиёрингизда.
АГАР НАРХ ВА ТЎЛОВДА МУАММО ПАЙДО БЎЛСА...
Мактаб ярмаркаларида сотиладиган махсулотлар нарх-наволарининг сунъий равишда ошиб кетишига йул қўймаслик ҳамда уларда тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ва давлат солиқ қўмитаси томонидан доимий назорат йўлга қўйилган. Агар бу борада харидорларда норозилик юзага келса, Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишалари мумкин.
Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА,
Мўътабар ОБИДЖОНОВА тайёрлади





