Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

ЖАМИЯТ 07.10.2022, 11:21
Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 8-9 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8-9 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 10 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 11 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 9 октябрда 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8 сенябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 9-10 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 11 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 8 октябрда 14-19 даража илиқ, 9-11 октябрда 12-17 даража илиқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1