АсосийDunyo

Эрдоғаннинг вакили Москва-Киев музокаралари тикланиши мумкинлигига ишора қилди

'Эрдоғаннинг вакили Москва-Киев музокаралари тикланиши мумкинлигига ишора қилди'ning rasmi

Туркия президенти расмий вакили Иброҳим Калин Россия ва Украина ўртасида музокаралар қайта бошланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Москва ва Киев музокаралари тўхтаб қолиши олдиндан аниқ бўлган. Шу билан бирга у қайсидир даражада тикланади.

"Масала шундаки, музокараларга қачон қайтилади ва бу вақтда вайронгарчилик қай даражада бўлади", — деган Калин.

Эрдоғаннинг вакили Кремль Ғарб билан янги келишувга эришишга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.

"Шубҳасиз, бу Украинага тааллуқли. Аммо катта масштабда бу Россия ва Ғарб дунёси ўртасидаги келишув ҳисобланади", — деб қайд этган сиёсатчи.

Сешанба куни Владимир Зеленский  Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказмаслигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар