Давлат божхона қўмитаси қуйидаги бўш лавозимларга хотин-қизларни хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига 2 нафар божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори;
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постига 3 нафар, “Айритом” чегара божхона постига эса 1 нафар божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори;
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона постига 6 нафар божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори.
Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон фуқаролари, ёши 17 дан кам бўлмаган ва 30 дан ошмаган, олий маълумотга эга, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир – бўйи 160 см.дан кам бўлмаган АЁЛЛАР қабул қилинади.
Номзодлар иқтисодиёт, молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, солиқ, божхона иши, юриспруденция, хорижий филология, товаршунослик ёки озиқ-овқат технологияси мутахассислигига эга бўлиши ҳамда камида битта чет тилини билишлари лозим.
Ишга кириш истагида бўлган номзодлар қуйидаги саҳифа орқали онлайн ариза юборишлари мумкин:
https://new.customs.uz/uz/services/vacancy
Аризалар 17 октябрга қадар қабул қилинади.